Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Александр Каблаш: «Ҳужумчининг вазифаси — доим гол уриш»

Баҳо:
+ | -

Мавсумлар оралиғида "Насаф" таркибига келиб қўшилган украиналик футболчи Александр Каблаш Олий лигада 3 та учрашувда майдонга чиқиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди. ОЧЛ 4-тури доирасида “Ал Аҳли”га қарши ўйин олдида у клуб матбуот хизмати вакиллари саволларига жавоб қайтарди.

— Александр, "Насаф" сафида Олий лигада мунтазам майдонга тушаяпсан. Жамоага кўникиб кетдингизми?
— Албатта. Жамоа услуби, тактикаси ва қолган барча ижобий жиҳатларни аста-секин ўзлаштириб боришга, жамоага киришиб кетишга ҳаракат қилаяпман.

— Олий лигада учта ўйинда 2 та гол урдингиз. Бу ҳужумчи учун яхши кўрсаткичми ёки ёмон?
— “Насаф”нинг ҳар ўйинда ғалабага эришиши — мен учун асосий вазифа. Ўйинда ким гол уриши ҳам унчалик муҳим эмас. Ҳужумчининг доимий вазифаси эса гол уриш. Шу боис имкон борича ҳар ўйинда гол уриш учун бор кучим билан ҳаракат қилаяпман.

—ОЧЛ ҳақида нима дея оласиз?
— Бу ҳар бир футболчига юқори “мотивация” бера оладиган ўта муҳим турнир. Қитъанинг клублар ўртасидаги энг асосий мусобақаси. Ўз навбатида мен ҳам бу турнирда ўзимни яхши жиҳатларимни намойиш этишни хоҳлайман. Албатта, ҳозирча жамоамиз ОЧЛда ёмон натижа кўрсатмаяпти. Кейинги ўйинларда аввалгилариданда яхшироқ ва ёрқинроқ ўйин кўрсатиш учун интиламиз.

— Гарчи Олий лигада иккита гол урган бўлсангда, сенда бундан ҳам кўпроқ имкониятлар бўлмоқда. Аммо ундан фойдаланишга нима халақит қилаяпти?
— Ҳеч нарса ҳалақит қилаётгани йўқ. Бу футбол. Қайсидир ўйинда омадим келаяпти. Айримларида эса бунинг акси бўлаяпти.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 16:55, 06.04.2015.
Ўқилди: 3735 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11073]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [10063]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4703]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [3735]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3313]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [3277]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2212]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2156]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2033]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2018]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.