Кеча “Ал-Аҳли” жамоаси Қаршидаги “Марказий” стадионда ўйинолди машғулоти ўтказди.
Бўлажак ўйин ҳақида жамоанинг 5-рақамдаги моҳир ҳимоячиси Волид Аббос ҳам клуб расмий сайтига кеча қисқача интервью бериб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради voha.uz.
– “Насаф”га қарши учрашув биз учун қийин бўлиши турган гап. Аслида рақибимизга ҳам худди шундай. Олдимизга ғалаба қозониб, гуруҳдаги мавқиемизни яхшилаш вазифаси турибди. “Насаф” илк ўйинда жуда яхши ўйнади, энди улар ўз майдонида унданда яхши ўйнаши турган гап. Аммо биз ҳам ушбу ўйинга астойдил тайёргарлик кўрдик. Ўзбек жамолари жисмонан кучли ва ҳужумкор ўйин намойиш этишади. Менда уларга қарши ўйнашда тажриба бор. Биз учрашувда ижобий натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз, – дейди Волид Аббос.
Футболчи ҳақида кичик маълумот:
Исми шарифи: Волид Аббос
Амплуаси: ҳимоячи, 5-рақамда ўйнайди
Туғилган санаси: 11.06.1985
Фуқоролиги: БАА
Бўйи: 182 см
Вазни: 71 кг