Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Рўзиқул Бердиев: «Бугунги ўйинимиз билан ғалабага лойиқ эмасдик»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Бугунги ўйинимиз билан ғалабага лойиқ эмасдик. Рақиб бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Ҳамма футболчиларимиз ҳаяжонланиб ўйнади. Плей-оффга чиқиш учун ҳали имкониятимиз бор.

— Сиздан бугун туб ўзгариш кутгандик. Жамоа Дубайдаги учрашув билан бир хил тактикада ўйнади...
– Рақиб ўйинини ўрганган ҳолда иш олиб боргандик.

— Геворкян аввалги ўйинини топа олмади. Нега алмаштирмадингиз?
– Жароҳат туфайли у анча вақт машғулотда иштирок эта олмади. У стандартдан яхши фойдаланадиган ўйинчи бўлгани учун охиригача ушладик. Захирадан тушган ўйинчилар ўйинимизни кучайтира олишмади. Рақибда эса аксинча ҳолат.

— Баҳром Абдураҳимов “Қўқон”га қарши ўйиндагидек ўйнай олмади.
– “Қўқон-1912″ билан “Ал Аҳли” жамоасини солиштириш нотўғри, деб ўйлайман. Бугунги жамоа савияси анча юқори эди.

— Гуруҳдан чиқишга жамоангиз имкониятини қандай, деб ҳисоблайсиз?
– Бугунги мағлубиятдан сўнг имкониятимиз кескин пасайди. Шундай бўлса-да, биз охиригача курашамиз.

Манба: voha.uz
Киритилди: 23:08, 07.04.2015.
Ўқилди: 4671 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4433]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3643]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3434]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2567]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2246]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2178]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2162]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2102]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1855]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1781]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик