Айни вақтда Италиянинг “Наполи” жамоасини бошқараётган испаниялик мутахассис Рафаэль Бенитес Лондонинг “Вест Хем” жамоаси мураббийлиги учун номзодлардан бири сифатида қаралмоқда.
“Болғачилар” раҳбарияти айни вақтда жамоа бош мураббийи ҳисобланган Сэм Эллардайснинг ишларидан қониқиш ҳосил қилишмаяпти ва уни алмаштиришни режалаштиришмоқда.
Бенитесдан ташқари, бу инглиз жамоасига янги мураббий бўлишга даъвогар сифатида “Марсель” мураббийи Марсело Бьелса ва “Реал Сосьедад”да ишлаётган Дэвид Мойес вариантлари кўриб чиқилмоқда.
Маълумот учун, 60 ёшли Сэм Эллардайснинг ҳам, 54 ёшли Бенитеснинг ҳам жорий шартномалари шу мавсум сўнгига қадар тузилган.