Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ла лига. «Реал» қийин ўйинда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"Реал" Испания чемпонатининг 30-турида "Райо Вальекано"га қарши Мадрид дербисини ўтказди ва катта қийинчилик билан ғалабани қўлга киритди.

"Гранада"га қарши 9:1дан кейин Анчелотти шогирдлари анча хотиржамликка берилишдими ёки "Райо" мазкур ўйинга жиддий тайёргарлик кўришган шекилли, ўйиннинг биринчи бўлимида "Реал" ўйини мутлақо чиқмади. Аксинча, майдон эгалари кучли прессинг ва тўпни назорат қилиш эвазига номдор рақибларининг ўйинини издан чиқаришга муваффақ бўлишди.

Бугунги ўйинда "Реал" таркибида бир ўйинчи концентрация йўқотмади. Бу — Икер Касильяс. Жамоа сардори мезбонларнинг жуда кўплаб зарбаларини қайтарди. Агар "Вальекано" ҳисобни очиб қўйганида "Қироллик клуби"нинг иши оғирлашиб кетарди.

Иккинчи бўлимда Анчелотти шогирдлари бошқача кайфиятда тушишди ва ўйин назоратини қўлга олишди. Роналдуга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланмаган пенальти ҳам уларнинг шиддатини оширди. Жамоавий прессингни яхши қўллаб келган майдон эгалари 68-дақиқада Карвахалнинг тезлиги олдида ожиз қолишди. Даниэль ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва Роналдуга аниқ пас берди. Криштиану бош билан зарба бериб, ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Хамес 20 метрлардан аниқ зарба билан дарвоза бурчагини нишонга олди! 2:0.

Шундан сўнг ҳам ҳар иккала жамоа гол уриш учун яхши имкониятларга эга бўлишди. Исконинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Тито 10 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал"нинг очколари 70тага етди ва улар "Барселона"дан 4 очко ортда қолишда давом этишмоқда.

Ла лига, 30-тур
Райо Вальекано – Реал Мадрид 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 68 Роналду, 0:2 – 73 Хамес.
Райо Вальекано – Кобеньо, Зе Каштру, Мартинес, Амайя, Тито, Фатау (Хосабед, 57), Трашоррас, Буэно (Мику, 69), Эмбарба (Акино, 81), Какута, Манушу.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль, Варан, Марсело, Бэйл (Эрнандес, 90), Хамес (Начо, 90), Кроос, Модрич, Бензема (Иско, 72), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Хамес (20), Тито (40), Мартинес (44), Роналду (51), Кроос (51), Бэйл (52), Карвахаль (54), Кобеньо (61), Амайя (63).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:07, 09.04.2015.
Ўқилди: 8548 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.