Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Ла лига. «Валенсия» офсайддан киритилган гол туфайли ғалабадан маҳрум бўлди

Баҳо:
+2 | -

Испания чемпионатининг 30-тури доирасида "Атлетик Бильбао" ва "Валенсия" жамоалар ўртасида марказий ўйин бўлиб ўтди. Мезбонлар Европа лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган бўлсалар, валенсияликлар ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқдалар.

Ўйин давомида "Валенсия" кичик устунликка эришди ва 61-дақиқада ҳисобни очди. Баҳс тугашига 8 дақиқа қолганида ҳакам Отамендини майдондан четлатди.

Ўйин сўнгида босимни кучайтирган бильбаоликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Адурис жарима майдончаси ичида тўп учун курашда ҳимоячидан устун келди ва орқароқда очилган жамоадошига пас берди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди ва офсайдда Адурис дарвозани ишғол қилди. Қанот ҳакам негадир яққол ўйиндан ташқари ҳолатни қайд эта олмади.

Ла лига, 30-тур
Атлетик – Валенсия 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 61 де Пауль, 1:1 – 90 Адурис.
Атлетик – Ирайсос, Эчейта, Гурпеги, Сан Хосе, Баленсиага, Рико (Вигера, 71), Де Маркос, Лопес (Беньят, 55), Гомес (Сусаета, 71), Адурис, Уильямс.
Валенсия – Диего Алвес, Барраган, Мустафи, Отаменди, Орбан, Гомеш, Фуэго, Пьятти (де Пауль, 27), Фегули, Родриго (Канселу, 85), Алькасер (Негредо, 71).
Огоҳлантиришлар: Баленсиага (10), Адурис (32), Гомеш (36), Беньят (80), Гурпеги (80), Ирайсос (83), Диего Алвес (83), Барраган (85).
Четлатиш: Отаменди (82).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:39, 10.04.2015.
Ўқилди: 4600 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.