Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

«Реал»нинг 10 та омадсиз трансфери

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳар мавсум йирик трансферларни амалга оширишига ўрганиб қолганмиз. Уларнинг кўпчилиги омадли бўлганлиги эса таҳсинга сазовор натижадир. Furkat.uz сайти «Галактикос»нинг омадсиз трансферлари ТОП-10 талигини тузиб чиқишга қарор қилди.

10. Нури Шахин
2011-йилда «Боруссия» Дортмунддан 10 млн.евро эвазига харид қилинган Туркиялик ярим ҳимоячи «қироллик клуби»да ўзини кўрсата олмади. Шахин Мадридда 1 мавсум ичида 10 ўйинда 1 та гол уради. Шундан сўнг у икки мавсум давомида «Ливерпул» ва «Боруссия»га ижарага берилади ва ушбу ёзда ўзининг собиқ жамоасига тўлақонли қайтиб борди.

9. Валтер Самуел
2004-йилда «Қироллик клуби» Римнинг «Рома»сидан «девор» лақабига эга бўлган Самуелни 23 млн.евро эвазига сотиб олди. Валтер Мадридда ҳимояда яхши ўйнай олди дейиш мушкул. «Автоголлар», майдондан четлатишлар – ишқибозлар тортишувлари, норозиликларига сабаб бўлди. 1 мавсум ичида 38 учрашувда 2 гол урган ҳимоячи 2005-йилда «Интер»га 18 млн.еврога пуллаб юборилди.

8. Эмерсон
2006-йилда «Ювентус» «B» серияга бадарға қилингач, жамоанинг айрим етакчилари ўзларига янги жамоа топишди. «Реал» бразилиялик ярим ҳимоячи учун 16 млн.евронинг бахридан кечди. Бироқ Эмерсон ишончни оқлай олмади. Жамоада бир мавсум тўп суриб, 28 ўйинда 1 та гол урди. Шундан сўнг 2007-йилда «Милан»га 6 млн.еврога бериб юборилди.

7. Томас Гравесен
2005-йилда «Реал» «Эвертон» етакчиси Гравесен учун 3,4 млн.евро ажратди. Томас Мадридга таянч ярим ҳмоясида ўйнаш учун олиб келинган эди. Бироқ даниялик футболчи на мухлисларнинг, на жамоадошларининг меҳрига сазовор бўлди. 1 мавсум ичида 35 учрашувда 1 гол киритган Гравесен 2006-йилда Шотландиянинг «Селтик» клубига 3 млн.евро эвазига сотиб юборилди.

6. Жулио Баптиста
Баптиста 2005-йилда «Севиля»дан 20 млн.еврога харид қилинди. У «Севиля»да икки мавсум мобайнида 50 та гол киритган эди. Бироқ Бразилиялик футболчи Мадридда ўзини кўрсата олмайди ва 2006-йилда «Арсенал»га 1 мавсумга ижарага бериб юборилади. Жулио «галактикос» сафида 2 мавсум тўп суриб, 70 беллашувда 18 та тўп киритади ва 2008-йилда «Рома»га 10 млн.евро эвазига қўйиб юборилади.

5. Габриел Хайнце
«Манчестер Юнайтед»да ишончни йўқота бошлаган Хайнце учун 2007-йилда Калдерон 12 млн.евро санаб берди. 29 ёшли Аргентиналик ҳимоячи «Бланкос» сафида барқарор ўйин намойиш қила олмади. Жуда кўп ўйинларда тезлик борасида рақибларига имкониятни бой бериб қўйган Габриел Мадриддаги 2 мавсуми мобайнида 58 ўйинда 3 та гол уради ва 2009-йилда атиги 1,5 млн.евро эвазига «Марсел»га йўл олди.

4. Жонатан Вудгейт
2004-йилда «Нюкасл»дан 18 млн.евро эвазига сотиб олинган ҳимоячи, Мадридга кўчиб келган куниёқ шифохонага тушди. У илк мавсумида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади. Аргентиналик футболчи 2005-йилда ниҳоят «Реал» сафидаги дебютини ўтказди. Бироқ дебют ўта муваффақияциз чиқди. Дастлаб ўз дарвозасини нишонга олиб қўйган Жонатан, бироздан сўнг қизил карточка олиб майдондан хайдалади. Ҳимоячи 3 мавсум мобайнида Мадридликлар таркибида 16 ўйинда 1 гол урди ва 2006-йили «Мидлсбро»га 9,6 млн.евро эвазига сотиб юборилди.

3. Клаас Ян Хунтелаар
2009-йилда ван Нистелроой жароҳат олиб, мавсумнинг иккинчи ярмини ўтказиб юбориши аниқ бўлгач, Мадридликлар дарҳол унга ўринбосар қидира бошлашди ва унинг ҳамюрти Хунтелаарни излаб топишди. Клаас «Галактикос»га 20 млн.еврога тушди. Афсуски Голландиялик ҳужумчи Чемпионлар лигасига заявка қилинмайди. Чемпионатда майдонга тушган дастлабки 10 ўйинида 8 та гол уради. Бироқ кейинги 10 ўйинни голсиз ўтказган ҳужумчини «Реал», ёзда «Милан»га 15 млн.еврога сотади.

2. Антонио Кассано
2005-йилда «Реал» Италиянинг умидли ҳужумчиси Кассано учун «Сампдория»га 5,5 млн.евро тўлаб ўз таркибига қўшиб олди. Антонио Мадридда карикатуралар қаҳрамонига айланди холос. 2 мавсум ичида безори ҳужумчи 29 ўйинда 4 тагина гол урди. Капелло билан келиша олмаган италян 2007-йилда «Сампдория»га 3,3 млн.еврога сотиб юборилди.

1. Кака
2009-йилда «Реал» 2007-йилги «Олтин тўп» соҳиби бўлган Какани 68,5 млн.еврога «Милан»дан харид қилади. Бразилиялик ярим ҳимоячи, Мадридда жароҳатлар чангалида қолиб кетади. Кака 4 мавсум мобайнида «Реал» сафида 120 ўйинда 29 та гол киритди. Бироқ олдингидай юқори савияли ўйин намойиш қила олмади. Натижада футболчи 2013-йилда жонажон клуби «Милан»га қайтиб кетади.

Юсупов Фурқат
Манба
: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:43, 10.04.2015.
Ўқилди: 9130 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.