"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ярим ҳимоячиси Жек Уилшер "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.
"Мен нима деб жавоб беришимни ўзингиз ҳам билиб турибсиз. Бизда энди энг яхши футболчиларимизни сотиш эҳтиёжи йўқ. "Арсенал" энди кучли футболчиларини сотмайди", - дейди Венгер.
Эслатиб ўтамиз, "тўпчилар" 23 ёшли Уилшер билан 2020 йилга қадар шартнома имзолашни режалаштирмоқда.