Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Премер лигадаги голлар шоулари ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер лигаси мунтазам тарзда голлар шоуларига бой бўлиб келган. Furkat.uz сайти ушбу лигадаги голлар шоулари ҳақида тўхталиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўнлик жамоаларнинг бири камида иккита тўп киритган ўйинлардаги натижалар инобатга олинган ҳолда тузилган.

10. «Саутгемптон» - «Манчестер Юнайтед» 6:3 (1996/1997)
Голлар: Беркович (6, 63), Ле Тиссе (34), Остенстад (45, 85), Ирвин (90 авт) – Бекхем (41), Мей (56), Скоулз (89)

1996 йилнинг октабрида Фергюссон шогирдлари кутилмаганда «Саутгемптон»га йирик ҳисобда имкониятни бой беради. Биринчи таймдан сўнг ҳисоб 3:1 кўринишида эди. Кўпчилик «қизил иблислар»дан иккинчи таймда ўзларига келишларини кутган эди. Бироқ «Авлиёлар» бунга йўл қўйишмади. Иккинчи таймда улар яна 3 та гол уришди, «МЮ» эса 2 та. Шу тариқа ҳисоб 6:3 кўринишини олган эди. Таъкидлаш жоизки, ўша мавсум Сер Алекс шогирдлари чемпионликни нишонлашган.

9. «Манчестер Сити» - «Арсенал» 6:3 (2013/2014)
Голлар: Агуеро (14), Негредо (38), Фернандино (51, 88), Силва (66), Яя Туре (90+5 пен) – Уолкотт (31, 63), Мертезакер (90+4)

Ўтган йилги мавсумда «Арсенал» бир нечта қақшатқич мағлубиятларни қабул қилиб олган эди. Улар орасида голлар шоусига бой бўлгани «Манчестер Сити»га қарши беллашув эди. Шу куни «шаҳарликлар» пойтахтликларни аяб ўтирмадилар. Пер Мертезакер ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқада ҳисобни қисқартирган эди. Бироқ 1 дақиқадан сўнг Яя Туре пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни яна йириклаштиришга муваффақ бўлди.

8. «Тоттенхем» - «Арсенал» 4:5 (2004/2005)
Голлар: Нейбет (37), Дефо (61), Кинг (74), Кануте (88) – Анри (45), Лоурен (55 пен), Виейра (60), Юнгберг (69), Пирес (81)

Лондон дербисида мухлислар нақ 9 та гол гувоҳи бўлишди.Эътиборли жиҳати 9 та гол, 9 нафар футболчи ҳисобига ёзилади. Биринчи таймда ҳаммаси тинчгина кетаётганди. Томонлар биттадан гол уришган эди. Бироқ иккинчи бўлимда иккала жамоа ҳам ҳақиқийсига «портлади». Томошабинлар ҳал қилувчи бўлимда 7 марта ё қувонишган, ё хафа бўлишган. «Челси» устози Моурино ушбу ўйин ҳақида «ҳимоячиларсиз кечган беллашув» дея таъриф берган эди.

7. «Вест Хем» - «Бредфорд» 5:4 (2000/2001)
Голлар: Синклейр (35), Монкур (43), Ди Канио (65 пен), Коул (70), Лемапрд (83) – Уиндасс (30), Бигри (44 пен), Лоуренс (47, 51)

Ушбу ўйинда жамоалар роса қувлашмачоқ ўйнашди. Дастлаб «Бредфорд» футболчилари ҳисобни очишди. Кейинчалик мезбонлар иккита тўп киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишади. Ундан сўнг эса меҳмонлар кетма-кет 3 марта зафар қучиб, ҳисобни 2:4 кўринишига олиб келишади. 65 дақиқадан бошлаб «Вест Хем» уйғонди. Улар ҳам изма-из 3 марта гол уриб, ғалабани илиб кетишди – 5:4.

6. «Норвич» - «Соутгемптон» 4:5 (1993/1994)
Голлар: Робинс (37), Госс (49), Саттон (56, 64) – Уллаторн (44 авт), Ле Тиссе (58, 63 пен, 73), Монку (90)

1994 йилнинг апрелида «Норвич» «Саутгемптон» баҳсида ҳам мухлислар 9 та голнинг гувоҳига айланишди. Қизиқ томони ушбу беллашувда ҳам «авлиёлар» устун келишган. Мезбонлар иккинчи бўлимда 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олганда ҳам, меҳмонлар ўзларини йўқотиб қўйишмади ва иродали тарзда ғалаба нашидасини суришди.

5. «Манчестер Юнайтед» - «Арсенал» 8:2 (2011/2012)
Голлар: Уелбек (22), Янг (28, 90), Руни (41, 64, 82 пен), Нани (67), Парк Жи Сун (70) – Уолкотт (45), Ван Перси (74)

Арсен Венгернинг карерасидаги энг омадсиз ўйинлардан бири. «Манчестер Юнайтед» 2011/2012 йилги мавсумнинг бошида «Арсенал»ни ер билан яксон қилди. Рунинг «хет-трик»и, Янгнинг «дубли» ҳамда Нани ва Паркларнинг биттадан урган голларига «Тўпчилар»дан Уолкотт ва Ван Перси биттадан голлари билан жавоб қайтардилар. Ҳисоб 8:2. «Арсенал»нинг Премьер лигадаги энг йирик мағлубияти.

4. «Арсенал» - «Нюкасл» 7:3 (2012/2013)
Голлар: Уолкотт (20, 73, 90), Окслейд Чемберлен (50), Подолски (64), Жиру (84, 87) – Ба (43, 69), Марво (59)

«Юнайтед»дан қабул қилиб олинган дахшатли мағлубиятдан бир йил ўтгач, «Канонирлар» «Нюкасл»ни боплап таъзирини бериб қўйишди. Олдинги мавсумларнинг бирида 4:0 ҳисобида олдинда бораётиб, кейинчалик ғалабани қўлдан чиқарган «Арсенал» бу сафар хушёрлик йўқотмади. 83 дақиқага келиб ҳисоб атиги 4:3 эди. Бироқ қолган 4 дақиқа ичида Лондонликлар кетма-кет 3 та тўп киритиб, ҳисобнинг ўта йирик кўриниш олишини таъминлашди.

3. «Тоттенхем» - «Рединг» 6:4 (2007/2008)
Голлар: Бербатов (7, 63, 73, 83), Малбранк (76), Дефо (79)- Сиссе (16), Ингимарссон (53), Китсон (69, 74)

Англиядаги «Boxing Day»да мухлислар доимо голлар шоуларини кўриб келишган. Лондонда кечган ўйин эса мухлислар учун ҳақиқий рождество совғаси бўлган эди. 74 дақиқада меҳмонлар 4:3 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди. Бироқ «Тоттенхем» футболчилари ирода намойиш этишди. Малбранк ҳисобни тенглаштирди, Дефо эса жамоасини олдинга олиб чиқди. 83 дақиқада Бербатов «покер»ини нишонлаб, учрашувга «нуқта» қўйди – 6:4.

2. «Вест Бромвич» - «Манчестер Юнайтед» 5:5 (2012/2013)
Голлар: Моррисон (40), Лукаку (50, 81, 86), Мулумбу (81) – Кагава (6), Олссон (9 авт), Бюттнер (30), Ван Перси (53),Эрнандес (63)

Фергюссоннинг мураббийлик билан хайрлашиш оқшоми голлар шоусига айланиб кетди. «Қизил иблислар» футболчилари мураббийларини яхши кузатиб қўйиш учун қўлларидан келган барча ишни қилишди. Учрашув якунига етишига 10 дақиқа қолганида «МЮ» 5:2 ҳисобида йирик ғалабани нишонлаётган эди. Меҳмонлар ўз ғалабаларига жуда эрта ишониб юборишди шекилли, хотиржамликка берилишди. натижада «Бромвич» футболчилари қандайдир 5 дақиқа ичида ҳисобни тенглаштириб ташлашди – 5:5. Сер Алекснинг хайрлашув оқшоми шу тарзда тарих саҳифаларидан жой олди.

1. «Портсмут» - «Рединг» 7:4 (2007/2008)
Голлар: Мварувари (7, 37, 70), Хрейдарссон (55), Кранчар (75), Ингимарссон (81 авт), Мунтари (90 пен) – Хант (45), Кицон (48), Лонг (79), Кемпбелл (90 авт)

«Реединг» «Тоттенхем»га 6:4 ҳисобида имкониятни бой беришидан, 2 ой олдин «Порцмут» билан баҳсда мухлисларга голлар шоусидан баҳраманд олиш имкониятини яратиб берган эди. Шу куни томошабинлар нақ 11 та гол гувоҳига айланишди. Учрашувда фақатгина Мварувари 3 та гол киритди. Қолган 8 нафар футболчи эса бир мартадан ўз номларини таблога ёздириб қўйдилар. Ушбу ўйин Премер лига тарихида битта учрашувда энг кўп гол қайд этилган беллашувдир.

Юсупов Фурқат
Манба
: www.Furkat.uz

Киритилди: 17:50, 11.04.2015.
Ўқилди: 3307 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.