Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Салимжон Зокиров: «Бугун омад «Андижон» тарафида бўлди»

Баҳо:
+ | -

Олий лига 4-тур доирасидаги “Қўқон -1912” ва “Андижон ўйинини кўриш учун Фарғона вилояти футбол федерацияси вице-призеденти Салимжон Зокиров ҳам ташриф буюрди. Баҳсдан сўнг ОАВ вакиллари Зокировдан ўйин борасидаги таассуротлари ҳақида сўрашди.

— Салим ака, бугун жуда қизиқ ўйин бўлди. Марҳамат, Фарғона вилояти жамоаси ҳақида фикрларингиз?
— Ҳар бир жамоа илк ўйинни ўзида ўтказаётганда ҳаяжон бўлиши табиий. Биринчи бўлимда Қўқон жамоасида мана шундай ҳолат кузатилди. Кўп сонли мухлисларнинг ҳурмати учун ҳам бугун улар ғалаба қилишлари зарур эди. Шу каби сабаблар жамоага қўшимча босим юклади. Иккинчи бўлимда “Қўқон-1912” жамоаси ўзига келгандек бўлди. Бироқ меҳмонларда ҳам ортга йўл йўқ эди. Шунинг учун улар ҳам жиддий қаршилик кўрсатишди. Бугун омад “Андижон” жамоаси тарафида бўлди.

— Бу йил Қўқон жамоасидан нималар кутяпсиз?
— “Қўқон-1912” клуби ўз олдига қўйган вазифаларни бажаришига ишонаман. Жамоа бунга ҳар тарафлама қодир.

— Бугун стадион тўлди. “Марказий” стадиондаги муҳит сизга манзур бўлдими?
— Албатта. Охирги пайтларда мухлисларнинг ташрифи пасайиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Бироқ Фарғона вилоятида бу борада муамолар йўқ. Мухлисларнинг ташрифи Фарғонада доимгидек биринчи ўринда.

— Ҳаммани бир савол қизиқтирмоқда. Нима учун “Нефтчи” янги стадионда ўйнамаяпти?
— Узр, бу саволга жавоб бера олмайман. Менга тегишли савол эмас.

— Салим ака, Мурод Исмоилов ҳам шундай деди...
— Лекин албатта кейинги турларда ўйнаша керак. Бу амалга ошади.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.
“Рухсор” ТРК (Фарғона)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:28, 12.04.2015.
Ўқилди: 3270 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.