"Милан" бош мураббийи Филиппо Индзаги Италия чемпионатида "Сампдория"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Милан" бугун генуяликларни ўз майдонларида қабул қиладилар.
"Бу миш-мишлар лабларимда табассум уйғотади. Энг қийин вақтларимда менга биринчи бўлиб смс ёзган одам бу - "Сампдория" бош мураббийи Синиша Михайлович бўлади. Шунинг учун унга "Милан"дан бошқа барча ўйинларда омад тилайман.
Клуб мураббий билан шартнома имзолаётганида ким билан ҳамкорлик қилишини яхши билади. Мутахассиснинг кучли ва кучсиз томонларини билади. Агар "Милан" менга ишонишда давом этаверса, мен ҳам хизматларим билан бунга жавоб қайтаришга ҳаракат қиламан", - дейди Индзаги.