“Айнтрахт” бош мураббийи Томас Шааф Бундеслиганинг навбатдаги турида “Бавария”дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Хафсалам пир бўлди. Бугун жуда кучли рақибга қарши тўқнаш келдик. "Бавария" - жаҳоннинг энг кучли жамоаси. Гол уриш учун имкониятга эга бўлдик. Футболчиларимга рақибни мағлуб этиш учун етарли истак бўлмади", - дейди Шааф.