Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 31-тури доирасида ўтказилган “Реал”- “Эйбар” (3:0) учрашувида Примерадаги иштироки давомида жаримадан киритган тўплари сонини 16 тага етказиб қўйди. Бу ҳақда Sports.ru хабар бермоқда.
Бу кўрсаткич Испания чемпионатидаги охирги 20 йил ичидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. “Реал”нинг яна бир афсонавий ўйинчиси Роберто Карлос ҳам худди шундай кўрсаткичга эга.
“Барселона”нинг собиқ ўйинчиси Роналдиньонинг ҳисобида бу борада 15 та тўп мавжуд.
Криштиану стандарт ҳолатдан охирги марта 2014 йилнинг 29 апрелида Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалида “Бавария” майдонида (0:4) мезбон жамоа дарвозасига тўп киритган эди.
Шундан бери португалиялик ўйинчи клуб ва терма жамоа сафида ўтказган ўйинларида амалга оширган 56 та жарима тўпидан бирортасини ҳам муваффақиятли амалга ошира олмаган.
Примеранинг жорий мавсумида Роналду нафақат ҳаммадан кўпроқ тўп киритмоқда, балки буни ҳаммадан самаралироқ амалга оширмоқда – унга ҳар бир тўпни киритиш учун 65 дақиқа керак бўлмоқда.
Унинг асосий рақиби Лео Месси эса бунга 80 дақиқа сарф қилмоқда. Роналдунинг “Реал” бўйича жамоадоши Чичарито ҳар 70 дақиқада битта тўп киритмоқда (ҳаммаси бўлиб 4та тўп киритган).