Англия чемпионатининг 32-тури доирасида бўлиб ўтган "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоалар ўртасидаги дербида "қизил иблислар" ғалаба қозонишди. Натижада Луи ван Гал шогирдлари ҳамшаҳарлари билан орадаги фарқни 4 очкога етказишди ва 3-ўринга мустаҳкам жойлашиб олишди.
Учрашувнинг дебютини "Сити" жуда кучли ўтказди. Дастлаб Хесус Навас бирга бир вазиятга чиқди ва Де Хеани доғда қолдира олмади. Орадан кўп ўтмасдан, ўйиннинг 8-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Милнер жарима майдончасига кириб борган Силвага чиройли узатма берди. Давид эса дарвоза олдида бўш турган Агуэрони тўп билан таъминлади ва Серхио муаммосиз дарвозани ишғол қилди.
Орадан кўп ўтмасдан ҳисоб тенглашди. Дарвозабоннинг тепиб юборган тўпи чап қанотдаги "МЮ" футболчисига бориб тушди. Дарвозабон майдончаси чизиғи устига етказилган узатмага Янг зарба бера олмади, аммо тўп ҳимоячининг оёғига тегиб яна Эшлининг ўзига келди ва у бўш дарвозани ишғол қилди. Баҳснинг 27-дақиқасида Эшли Янг жарима майдончаси бурчагидан олис устун томон узатма берди ва Феллайни яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қилди, 2:1.
Иккинчи бўлимда ҳам устунлик Ван Гал шогирдлари томонида бўлди. Дастлаб, Хуан Мата офсайд ҳолатида бирга вазиятга чиқиб бориб, имкониятдан самарали фойдаланган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб Крис Смоллинг жаримадан етказилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида Агуэро жамоаси ва ўзининг иккинчи голини урди. Бу "Манчестер Сити" йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутулиш учун етарли бўлди холос.
АПЛ, 32-тур
Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 4:2 (2:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 8 Агуэро, 1:1 – 14 Янг, 2:1 – 27 Феллайни, 3:1 – 67 Мата, 4:1 – 73 Смоллинг, 4:2 – 89 Агуэро.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Джонс (Рохо, 75), Смоллинг, Феллайни (Фалькао, 83), Янг, Кэррик, Валенсия, Эррера, Мата (Ди Мария, 81), Руни.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Демичелис, Компани (Мангаля, 46), Клиши, Фернандиньо, Сильва, Навас (Лэмпард, 74), Туре, Милнер (Насри, 63), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Милнер (24), Сильва (34), Компани (44).