"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ чорак финалида 14 апрель куни бўлиб ўтадиган "Атлетико"га қарши биринчи учрашув олдиан фикрларини билдирди.
"Атлетико"нинг омадсиз учрашувлар сериялари бизга мотивация бермоқда. Албатта, бу бутунлай бошқача учрашув бўлади, "Атлетико"га қарши ўйинлар ҳар доим қийин бўлган. Бизда ҳозир ҳаммаси жойида, биз тўлиқ тайёрмиз ва чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга шаймиз. Жамоа ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатмоқчи.
"Атлетико"га қарши учрашув қизғин бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо ўйинда биз ишга солишимиз керак бўлган баъзи бир икир-чикирлари бор", - дейди Анчелотти.