Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

«Локомотив» «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди!

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон чемпионати Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда Вадим Абрамов шогирдлари ишончли ғалабани қўлга киритди. "Қалдирғочлар" эса Олий лигадаги дастлабки мағлубиятини тан олишга мажбур бўлишди.

Жамоалар биринчи бўлимда давомида ҳимояда ёпиқ ўйнашган бўлса, ҳужумда эса тавакал қилишмади. Ҳар иккала клубда биттадан имконият бўлди, аммо Ҳамдамов ва Абдухолиқов вазиятларни голга айлантира олишмади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки ўйин тақдирини деярли ҳал қилиб қўйди. Бугун жуда яхши ўйин намойиш қилган Икром Алибоев тайм бошида жарима майдончаси кириб борди, аммо уни Собирхўжаев ортдан чалиб йиқитди. Эрматов пенальти белгилади ва уни Темурхўжа Абдухолиқов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Орадан кўп ўтмасдан ҳисобдаги фарқ яна биттага ошди. "Локомотив" футболчилари рақиб жарима майдончаси атрофида прессинг қўллашди ва Шораҳмедов жарима майдончаси ичида тўпни Ҳасановга олдириб қўйди. Катта Жасур бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Ўша заҳоти Лушчан майдонга Элдор Шомуродовни ташлади. Вазиятни ўнглаши керак бўлган ҳужумчи жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. У 10 дақиқа ичида иккита сариқ карточка олди ва майдонни тарк этди. Айниқса, иккинчи қўполликдан сўнг "Локомотив" ҳимоячиси Неманья Яничич ўйинни давом эттира олмади.

Шундан сўнг ташаббус тўлиғича Абрамов жамоаси томонига ўтиб кетди. "Бунёдкор" эса шундан сўнг ўйинни бутунлай ташлаб юборди. Баҳс тугашига 3 дақиқа қолганида Руслан Корян ҳисобни йириклаштирди.

Олий лига, 4-тур
"ЛОКОМОТИВ" - "БУНЁДКОР" - 3:0
Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (47-пен.), Жасур О.Ҳасанов (54), Руслан Корян (87)
Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев (73) — Сардор Собирхўжаев (47), Артём Филипосян (51), Элдор Шомуродов (61), Сато Минори (86)
"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 3.Шавкат Муллажонов, 8.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (Руслан Корян 74), 13.Лутфулла Тўраев (Темур Кападзе 59), 16.Жасур Ж. Ҳасанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич (Салим Мустафоев 67), 77.Жасур О.Ҳасанов
"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Шакер Зуаги (Самир Бекрич 60), 9.Сато Минори, 13.Иван Милошевич, 16.Артём Филипосян, 17.Достон Ҳамдамов (Отабек Шукуров 64), 19.Забиҳилло Ўринбоев, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев (Элдор Шомуродов 55), 48.Акром Комилов
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Дилшод Каримов
Назоратчи: Б.Галеев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:41, 13.04.2015.
Ўқилди: 7043 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.