“Милан” вице-президенти Адриано Галлиани жамоа бош мураббийи Филиппо Инзагида кейинги мавсумда ҳам ўз лавозимида қолиш имконияти бор эканлигини айтиб ўтди.
“Пиппода кейинги йил учун ҳам шартнома бор ва у мураббий бўлиб ишлашда давом этаверади. Агар биз мавсум якунини яхши ўтказа олсак, у кейинги йили ҳам бизнинг мураббийимиз бўлиб қолаверади.
Етти очко (еврокубоклар зонасидан ажратиб турувчи фарқ) – кўп, аммо охиригача ишониш керак”, - деб Галлианининг сўзларидан келтиради euro-football.ru.