“Реал” афсонаси Рауль Гонсалес ЕЧЛ чорак финали доирасидаги “Атлетико”га қарши учрашув олдидан “галактикослар” таркибида Лука Модричнинг ўрни ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.
“Роналду, Бензема, Бэйл, Арда Туран, Коке каби суперюлдузлар ўзларини кўрсатишмоқда деб ўйлайман, лекин “Реал”нинг муваффақиятида асосий ролни Лука Модрич ўйнамоқда.
Ҳамма у жароҳат олган вақтда жамоа қандай қийналиб қолганини кўрган. У оркестрнинг ўзига хос дирижёри, агар “Атлетико” очиқ ўйин намойиш этмаса, зеро бу кутилмоқда Модрич “қаймоқранглилар” учун энг керак футболчига айланади.
У ўйинни яхши ўқий олади ва очиқ зоналарни тез пайқаб шериклари томон вақтида пас беради.
“Атлетико”га келсак, Антуан Гризман ўзини кўрсатиши лозим. У йил бошидан бери ажойиб ўйин намойиш этмоқда ва “Реал” ҳимоячилари ҳушёрликни йўқотмасликлари керак”, – дея Рауль сўзларини келтиради Sports.ru.