«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Лоран Блан «Барселона»га қарши ўйин (1:3) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ўйинда «Барселона» ҳукмронлик қилди. Яшириб ўтирмайман, рақиб бизни деярли барча жабҳада мағлуб этди. Айниқса, тўпни назорат қилишди. Каталонияликлар ажойиб ўйин ўтказишди.
Биз эса қўлдан келган барча ишни қилдик. Шу боис учрашувдан кейин ҳафсаламиз пир бўлди. Шогирдларим яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини билишарди. Агар бошқа ўйинчи тушганида, ўйин қандай бўларди, деб ўйлаб ўтирадиган пайт эмас.
Биз жавоб ўйинида яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Умид қиламан, жамоа жавоб ўйинида жисмоний жиҳатдан яхши формада бўлади. Жароҳатланганлар сафимизга қайтишмоқда.
Силванинг ўрнига бугунги ўйинга ҳали 100 фоиз тайёр бўлмаган ўйинчини туширишга мажбур бўлдим. «Барселона» Европанинг энг яхши жамоаларидан бири эканини яхши билардик. Бундай рақибга қарши ўйинда 100 фоиз тайёр бўлиш керак», – дейди Блан.