Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Асрор Ғафуровнинг клуби "Галатасарой" билан дуранг ўйнади, лекин...

Баҳо:
+ | -

Ҳамюртимиз Асрор Ғофуров тўп сурадиган “Манисаспор” жамоаси Туркия кубоги чорак финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

“Маниса”га чорак финалда Туркиянинг энг номдор жамоаларидан бири “Галатасарой” рақиблик қилди. Ушбу икки жамоанинг дастлабки тўқнашувида турк гранди йирик 4:0 ҳисобида зафар қучганди.

Кеча ушбу икки жамоалар жавоб баҳсида майдонга тушишди.

Маниса шаҳарида кечган беллашув кескин ва муросасиз курашларга бой тарзда кечди. Кучли рақибга қарши ўз мухлислари олдида етарлича қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилган “Маниса” футболчилари мазкур беллашувда жуда ажойиб тарзда ўйин кўрсатишди. Айниқса, биринчи лига иштирокчиси сафида ҳам юртимиз Асрор Ғофуров ҳам ўзини кўрсата олди. Асосий таркибда майдонга тушган Асрор учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Асрор ва унинг жамоадошлари “Галатасарой”дек кучли клубга қарши ўтган беллашувда дуранг ўйнашди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунига етди.

Манисаспор – Галатасарой 1:1

Ҳакамлар: Алпер Улусой, Исмаил Сенсан, Ибраҳим Бозбей
Манисаспор: Умут Кая, Асрор Ғофуров, Эрди Онер, Умит Ясин Арслан (58 Али Фўрат Окур), Микис, Гокщан Саздағ (67 Димитров), Ҳақан Туран, Ҳакан Барис, Исмаил Косе, Огузҳан Каяр, Сабан Генисюрек (Дк. 83 Юсуф Акйел)
Галатасарой: Синан Болат, Тарок Самдал (82 Каан Байсал), Корай Гунтер, Семиҳ Кая, Олсан Адон, Жемаили, Мело (62 Сабри Сарўглу), Екта Куртулус, Айдан Йилмаз (46 Синан Гумус), Эмре Солак, Пандев
Голлар: 76 Ҳакан Туран (Манисаспор), 1 Екта Куртулус (Галатасарай)

Икки учрашув натижасига кўра, “Галатасарой” 5:1 ҳисобида устун келди ва кейинги босқичга йўл олди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:04, 16.04.2015.
Ўқилди: 5061 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5914]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5631]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [4070]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3860]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3166]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2283]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [2166]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2123]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2112]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2062]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик