Манчестер Сити» клуби собиқ бош мураббийи Свен-Йоран Эрикссон жамоадаги муаммолар ҳақидаги саволлара жавоб қайтарди.
«Бу таркиб билан «Сити» анча яхши ўйин кўрсатиши керак. Бу клубда премьер-лиганинг энг яхши футболчилари тўп суришади, улар чемпионатнинг энг яхши жамоаси бўлиши керак, нега энди бундай?
Нега бундай бўлаётганини тушуниш қийин, улар ишлатаётган пулларни ҳисобга олсак, улар анча сифатли ўйин кўрсатишлари лозим.
Бу бой клублар ҳар йили ғалабаларга эришишлари керак, бироқ чемпионлик кубоги ягона. «Сити» бир йил олдин шу таркиб билан чемпионатни ютди, бу мавсум уларга нима бўлаётганини ҳеч ким тушунмаяпти», – дейди Эрикссон.