"Атлетико"га қарши жавоб ўйинида дисквалификация қилинган "Реал" ҳимоячиси Марселонинг ўрнини Фабио Коэнтрау эгаллайди.
Бу ҳақда "Қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти маълум қилди.
"Коэнтрау - кам ўйнаган бўлишига қарамай, Марселони ўрнини боса олади. У ўтган йили "Бавария"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финалида жуда ажойиб ҳаракат қилган. Шу сабабли, агар касал бўлиб қолмаса майдонга Коэнтрау чиқади" - дейди Анчелотти.













