"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "МЮ"га қарши учрашув олдидан рақибнинг жароҳат олган футболчилари борасида фикр билдирди.
"МЮ" кучсизланган? Қўшилмайман - уларда рақамлар бўйича ҳам, ўйинчилар бўйича ҳам, тажриба бўйича ҳам ажойиб таркиб бор.
Ҳар ҳафтада кабинетимда рақибнинг бутун таркиби ва унин вариантлари катта экранда акс этиб туради. Бу ҳафта уларнинг таркибини кўриб ҳаммасини тушундим. Бу ақлбовар қилмас таркиб.
Уларнинг ҳаммасини санаб чиқишимни хоҳлайсизми? Мата, Ди Мария, Янузай, Руни, ван Перси, Эррера, Кэррик, Блинд, Феллайни. Биронта ҳам ҳимоячини санамадим? Уларнинг ёшлари кўп ўйин ўтказганлар, шунинг учун улар керагидан ҳам ортиқ тайёрлар", - дейди Моуриньо.