"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 31-турида "Лацио"га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди.
"Лацио" ажойиб мавсумни ўтказмоқда. Мавсум олдидан ҳеч ким "бургутлар"нинг бунчалар юқори парвозини кутмаган эди. Эртанги учрашув скудетто тақдирини ҳал қилиши мумкин, шунинг учун кучли таркибни тушириш кўзлаяпман", - дейди Аллегри.