Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Ҳафтанинг энг қизиқарли учрашувлари

Баҳо:
+ | -

Бу ҳафта футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли учрашувлар кутмоқда. Уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз.

“Вольфсбург” – “Шальке-04”. (Якшанба. НТВ-Плюс Футбол 2. 20:30)

“Вольфсбург” жамоаси кейинги мавсумда ўзининг Чемпионлар лигасидаги иштирокини таъминлаб қўйган. Қолган 6та турда клуб 4-ўриндан пастга тушмайди. “Шальке” эса топ-4 га кириш учун бор кучини сарфлаши керак бўлади. Жамоа “Байер”дан 10 очко ортда бормоқда.

“Реал Мадрид” – “Малага”. (Шанба. НТВ-Плюс Футбол 3. 23:00)
Ўтган турда “Барселона”нинг “Севилья” билан дуранг қайд этгани “Реал”ни яна чемпионлик пойгаси қайтарди. “Мадридликлар” “Барселона”ни мағлуб этган жамоа билан тўқнаш келишади. Ҳозирда “Реал”ни “Барселона”дан 2 очко ажратиб турибди.

“Ювентус” – “Лацио”. (Шанба. Спорт Плюс. 23:45)
Икки мусобақада кураш олиб бораётган “туринликлар” ўтган турда аутсайдер жамоа – “Парма”дан мағлуб бўлишди. Бу гал уларга анча номдорроқ жамоа қарши чиқади. 8 ўйиндан бери ғалабага эришиб келаётган “Лацио” клуби сафарда бўлишига қарамай, “Ювентус”га анча ташвиш туғдириши мумкин.

“Интер” – “Милан”. (Якшанба. НТВ-Плюс Футбол 1. 23:45)
Ўз вақтида дунёнинг энг номдор клублари бўлган, бугунги кунда эса А сериянинг 9 ҳамда 10-ўринларидан бораётган Милан дербиси ҳам шиддатли кечиши тайин. Чунки “Интер”ни “Милан”дан бир очкогина ажратиб турибди. Жорий йилнинг биринчи доирасидаги улар ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган эди.

“ЦСКА” – “Краснодар”. (Якшанба. Спорт Плюс, Наш Футбол. 15:30)
“ЦСКА” клуби охирги 3та учрашувнинг ҳаммасида мағлубиятга учраб, чемпионлик учун курашдан деярли чиқиб кетди. Улар 24-турда 4та учрашувдан бери ғалаба қозониб келаётган “Краснодар”ни қабул қилади. “ЦСКА” ғалаба қозонган тақдирда ҳам 2-ўринга кўтарила олмаса-да, “Краснодар” билан орадаги фарқни 1 очкога қисқартириб олади.

“Барселона” – “Валенсия”. (Шанба. НТВ-Плюс Футбол 3. 19:00)
Ўтган турда “Севилья” билан дуранг ўйнаб, 4 очколик фарқни қисқартирган “Барселона” жамоаси ўз майдонида Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган “Валенсия”ни қабул қилади. Мусобақа жадвалининг юқори қисмидаги жамоалар ўртасидаги учрашув кескин курашларга бой бўлади. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи давра учрашуви ҳам тенг курашлар остида ўтиб, 94-дақиқада Бускетс киритган гол эвазига “каталонияликлар” кичик ҳисобда зафар қучишган эди.

“Челси” – “Манчестер Юнайтед”. (Шанба. НТВ-Плюс Футбол 1. 21:30)
Кутилмаган натижаларга бойлиги билан барчага қизиқ бўлган Англия премьер лигасида энг номдор жамоалардан ҳисобланган “Челси” ҳамда “МЮ” учрашуви АПЛ 33-турининг энг қизиқ баҳси бўлиши кутилмоқда. Биринчи давра баҳсида жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишган эди. Ван Гал бошчилигидан “МЮ” ўйинида барқарорлик кўрина бошлади. Улар охирги 6та учрашувда кетма-кет ғалаба қозонишмоқда.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:25, 18.04.2015.
Ўқилди: 5517 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.