Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Александр Мочинов: "Мураббийларнинг асабийлашиши одатий ҳол"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” ва “Бухоро” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашув якунланганидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг биринчи қисмида бухороликлар устози Александр Мочинов иштирок этди, деб хабар беради “Андижон” клуби расмий сайти.

- Аввало “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқарли ҳамда оғир ўтди. Аммо мезбонлар ғалабани осонликча қўлга киритишгани йўқ. Бугун мухлислар уларни муносиб қўллаб-қувватлашди. Қолаверса, андижонликлар ҳам тўртта учрашувдан бери ғалаба қозона олишмаётганди. Ўйин тўғрисида нима дейишим мумкин? Бугун майдоннинг ҳолати яхши эмасди, шу боис ўйин қийин ўтишини билгандик. Бундан ташқари бундай ёмғирда тўп тепиш ҳам осон эмасди. Шунга қарамай, ўйин қизиқарли ўтди ва бугунги баҳс мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Очко олиш учун иккала жамоа ҳам кескин кураш олиб борди. Чунки биз ҳам, “Андижон” ҳам мусобақа жадвалида пастки ўринларда эди. Бугун иккала жамоага ҳам очко керак эди. Шунга мос ўйин бўлди.

Жамоаси мағлубиятга учраётган вақтда ҳар қандай мураббий эҳтиросларга берилади. Мен ҳам баъзи вазиятларда асабларимни жиловлай олмадим. Лекин бу билан ҳакамларга норозилигимни билдирганим йўқ. Ўйлайманки, Равшан Эрматов ўйинни ёмон бошқармади. Бугун яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Тўртта хавфли вазиятнинг биттасини голга айлантирган бўлсак, мезбонлар пенальтини инобатга олмаганда икки-учта вазиятдан 2 та гол уришди. Бу футбол ва унда кўпроқ гол урган ютади. Аввалги ўйинларда ҳам имкониятлардан фойдалана олмаганимиз эвазига очколарни бой бергандик.

Бугун “Андижон” ўз майдонида дастлабки учрашувни ўтказди. Албатта, уйда ўйнаш осон бўлмайди. Чунки ўз майдонида ҳар бир жамоа фақат ғалабани ўйлаб тўп суради ва бу ўзига яраша босимни юклайди. Бугун мезбонлар юқори иштиёқ эвазига ҳам ғалаба қозонишди.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 10:03, 19.04.2015.
Ўқилди: 2819 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.