Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Журналистлар диққатига: Бундан буён «Локомотив»нинг уй учрашувларига MEDIA TICKET берилади

Баҳо:
+1 | -

Тошкент, 19 апрель - Профессионаллик сари интилаётган "Локомотив" футбол клуби футбол соҳасида фаолият олиб бораётган ОАВ ходимларини ҳурмат қилади ва уларнинг меҳнатини қадрлайди. Ҳозирги замон футболини ОАВсиз тасаввур қилишнинг умуман имкони йўқ. Бугунги кунда тезкор ахборот бирламчи бўлиб қолди. Бунинг учун жон койитиб ўзбек футболи ривожи йўлида самарали меҳнат қилаётган журналистларга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.   "Локомотив" футбол клуби уй учрашувларимизга келиб жамоамиз ўйинини ёритиб бораётган журналистларга яна бир қулайлик яратиб беради. Бундан буён "Локомотив"нинг уй учрашувларига ташриф буюрадиган ҳар бир журналистга биттадан "Media ticket" (Матбуот чиптаси) тарқатилади. "Media ticket" журналистга ўйин пайти бемалол Медиа трибунада ўтириб ишлаш ҳамда ўйиндан кейинги матбуот анжуманига кириш ҳуқуқини беради.   Тўғри, йил бошида ОАВ ходимлари тегишли жойлардан Осиё чемпионлар лигаси ҳамда Ўзбекистон ички мусобақалари учун махсус бейжикларни олишган, бироқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ қарорига мувофиқ жамоат тадбирларида чипта сотилиши шарт ва барча бундай тадбирларга, хусусан футбол мусобақаларига ҳам чипта билан кириши керак.   "Локомотив" - "Бунёдкор" баҳсида бир ҳамкасбимиз билан шундай муаммо юзага келди ва охир-оқибат чипта олиб стадионга киришга мажбур бўлди. Биз кейинги ўйинларда яна шундай муаммо юзага келмаслиги учун "Локомотив"нинг уй учрашувларига ташриф буюрадиган журналистларга "Media ticket" тарқатамиз. Агар қўлингизда бейжик бўлса-ю, аммо "Media ticket" бўлмаса шунда ҳам стадионга киришингиз мумкин, лекин бу Медиа трибунада ўтириб ишлаш имконини бермайди. (Қолаверса, стадионимизда ОАВ ходимлари учун ажратилган жой унчалик кўп эмас).   "Media ticket"ни олиш тартиби қуйидагича: Бунинг учун сиз ушбу электрон почтага (lokomotiv.media@mail.ru) исм-шарифингиз ҳамда иш жойингизни ёзиб юборишингиз лозим бўлади. Электрон почтага хат юборган ОАВ ходими "Локомотив"нинг уй учрашувларига келиб ишлаш учун тасдиқдан ўтган ҳисобланади ҳамда унга "Media ticket" (Матбуот чиптаси) берилади. "Media ticket" ўз эгаларига ўйин куни тақдим этилади.   Электрон почтага хат юборган ОАВ ходимлари рўйхати ўйин куни стадионга кираверишдаги назоратчи қўлида бўлади. Рўйхатда исм-фамилияси борлар "Media ticket" (Матбуот чиптаси)ни олиб медиа трибунада ўтиришлари мумкин.   Электрон манзилимиз: lokomotiv.media@mail.ru   Изоҳ: "Локомотив" футбол клуби муҳри туширилган "Media ticket" (Матбуот чиптаси)гина ҳақиқий ҳисобланади.   "Локомотив" футбол клуби матбуот хизмати.  

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 13:03, 19.04.2015.
Ўқилди: 4614 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.