"Валенcиа" жамоасининг бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту "Барcелона"дан учралган мағлубиятдан сўнг журналистлар олдида интервю бериб ўтди.
— Биз бу натижадан мамнун эмасмиз. Биз аҳир маёнда фақатгина ғалаба илинжида чиқган эдик. Бизда биринчи бўлимда бу мағлубиятдан қочиб кетиш учун ажойиб имкониятлар бўлган эди.
Гарчи ажойиб ўйин намойиш қилсанг ҳам, лекин мағлубиятга учрасанг бундай чиройли ўйинни кераги йўқ. Биз бундай савияда ўйнай олганимиздан фахрланамиз, лекин ғалаба ҳаммасидан ҳам муҳимроқ. Ҳақиқатдан ҳам мамнум бўлиш учун фақат ғалаба қозониш керак.
Биз ташкил қилган босим, бизнинг жуда ҳам катта кучимизни олиб қўйди. 70-дақиқадан сўнг, бизнинг ўйинимиздаги ҳарорат жуда ҳам тушиб кетди. Буни доим йодда тутиш керак, "Барcелона" жуда ҳам ажойиб жамоа. — деди Нуну.