"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини Италия чемпионатида "Милан" билан учрашувдан сўнг (0:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
""Менг иккинчи бўлимдаги ўйинимиз ёқди, шунингдек, биринчи бўлимнинг биринчи 20 дақиқаси. Ғалаба қозона олмаганимиз ёмон бўлди, аммо нима ҳам қила олардик. Ҳакам "Милан" дарвозасига тоза пенальти бермади. Мен 20 ўйиндан буён ҳакамларни гапирмай келяпман, аммо улар охирги икки ўйинда рақибларимиз фойдасига баҳсли қарорлар чиқардилар. Мен Паласионинг ҳисобга олинмаган голини айтаётганим йўқ, видеотакрорни кўрдим - Родриго ҳақиқатдан ҳам қоида бузган экан.
Биз бошидан охиригача ғалаба учун ўйнадик. "Милан" зўр ҳимояланди, қаердадир уларга омад кулиб боқди. Келгуси мавсумда ҳаммаси бошқача бўлади деган умиддаман", - дейди Манчини.