Кириш Регистрация

Темур Кападзе: "Фақат ғалаба тўғрисида ўйлаяпмиз"

Баҳо:
+ | -

Қизиқ ва муросасиз руҳда ўтиши кутилаётган учрашувлардан бирида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоаси билан баҳс юритади.

Учрашув олдидан “темирйўлчилар” етакчиси Темур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Олдинда бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. Боиси рақиб Осиёда ўзига яраша нуфузга эга жамоалардан саналади. Лекин биз ҳам мағлубият тўғрисида ўйлаётганимиз йўқ. Мақсадимиз – фақат ғалаба қозониш. Жамоадаги йигитларнинг кайфиятлари аъло даражада. Ҳамма бўлажак ўйинга бор эътиборини қаратган. Насиб қилса, эртанги учрашувда зафар қучамиз ва мухлисларимизни хушнуд этамиз, - дейди тажрибали футболчи.

Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал Ҳилол” учрашуви эртага соат 16:00 да бўлиб ўтади.

Манба: Sports.uz
Киритилди: 22:47, 20.04.2015.
Ўқилди: 4398 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик