Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари учун Олий ва Биринчи лига ўйинларидан ташқари сешанба ва чоршанба кунларда ўзига хос катта футбол байрами давом этади. Чунки, қитъамизнинг клублар учун энг нуфузли мусобақасидан бири бўлган Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 5-тур учрашувларига старт берилади.
Унда юртимиз шаънини ҳимоя қиладиган тўртта клубларимиз — "Пахтакор", "Локомотив", "Насаф" ва "Бунёдкор" халқаро майдонларда ўз гуруҳларда иштирокини давом эттирадилар.
Бугун Қаршининг "Насаф" жамоаси Эроннинг "Тракторсозий " клуби меҳмони бўлса, "Локомотив" жамоаси эса Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубини қабул қилади.
22 апрель санасида Тошкентда "Пахтакор" жамоаси сафарда Эроннинг "Нафт Теҳрон" клуби билан ўйнайди. "Бунёдкор" бўлса, ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубини қабул қилади.
Учта жамоамизда гуруҳдан чиқиш имконияти сақланиб қолган. Фақат, “Бунёдкор” жамоаси гуруҳдан чиқиш имкониятини қўлдан бой берган бўлсада, лекин ўз майдонида ўтадиган учрашувда мухлислар қаршисида ғалаба қозонади деган умиддамиз.
Ўзбекистондаги ва юртимиздан ташқари чет элларда юрган футбол мухлисларимизни, ОЧЛда қатнашаётган клубларимизни хоҳ стадионда бўлсин, хоҳ телевизор қаршисида бўлсин, хоҳ интернет орқали бўлсин қўллаб-қувватлаб туришига ва биз, ўзбекистонлик мухлислар бир-бирлари билан дўстона алоқада бўлиб, бирлашиб жамоаларимизни қўллаб-қувватлаб туришига ишончим комил.
КУЧ-БИРЛИКДА!
Барча жамоаларимизга омад тилаб қоламиз.
Абдумажид Қодиров (UZBEKISTONIM никли мухлис)