Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Салим Мустафоев: Биз ОЧЛда қимматли тажриба тўпладик

Баҳо:
+1 | -

Осиё чемпионлар лигаси ҳам ўзининг экваторига яқинлашиб қолди.

Секин-аста жамоалар сараланиб, гуруҳдан чиқадиган ва ушбу босқичдан кейиноқ мусобақа билан хайрлашадиган жамоалар номи маълум бўлиб қолмоқда. Афсуски, гуруҳ баҳсларидан сўнг қитъанинг энг нуфузли мусобақасидаги иштирокини якунлайдиган жамоалар орасида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ҳам бор. “Темирйўлчилар” кейинги турда ғалаба қозонишса ҳам плей-оффга чиқа олишмайди.

Кеча “Локомотив” ўз уйида Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. “Темирйўлчилар” жамоаси етакчиларидан бири Салим Мустафоев мазкур учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Кечаги учрашув афсуски бизнинг мағлубиятимиз билан якунланди. Холбуки биз ҳам майдонга ғалабани кўзлаган ҳолда тушган эдик. Лекин рақиб оддий жамоалардан эмаслигини намойиш этди ва ҳар жабҳада бизга қаршилик кўрсатди. Энди мусобақани тарк этишимиз равшан. Бизнинг жамоа ушбу нуфузли мусобақа гуруҳ босқичида илк марта иштирок этмоқда. Ўйлашимча шу боисдан ҳам биз мусобақада ўзимиз ўйлаган натижани қайд эта олмадик. 

Salim MUSTAFOYEV_Lokomotiv UZB.JPG

Бизга халқаро майдондаги тажриба етишмади. Бироқ шуни ҳам таъкидлашим лозим, жамоамиз мусобақани ёмон ўтказмади. Умид қиламанки, биз мазкур турнирдаги иштирокимиз давомида мухлисларимизга қувончли дамларни ҳам ҳадя эта олдик. Энг асосийси, биз бу галги иштирок орқали жуда қимматли тажриба тўпладик. 

Damir Kojasevic_FC Lokomotiv.JPG

Насиб қилса, кейинги йиллардаги иштирокимиз давомида бу сафарги олган “сабоқлар”имиз албатта қўл келади. Ҳозирча эса бор эътиборимизни ички биринчилик мусобқаларига қаратамиз, - дейди маҳоратли ҳимоячи SPORTS.uzга.

Зоҳирбек Акрамхонов ёзиб олди

Манба: Sports.uz
Киритилди: 18:47, 22.04.2015.
Ўқилди: 3254 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.