Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ОЧЛ. «Бунёдкор» ўз уйидаги барча ўйинларда ютқазди

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида кетма-кет тўртинчи ўйинни айнан 0:1 натижаси билан имкониятни бой бермоқда.

Бу сафар ҳам "Бунёдкор" яратилган имкониятлардан фойдана олмади, рақибнинг ягона голига жавоб қайтара олмади.

Дастлабки 15 дақиқа давомида "қалдирғочлар" катта куч билан олдинга ўтишди ва "Наср"ни тўлиғича ўз жарима майдончасига "қамаб" қўйди. Жўрабоевнинг зарбаси рақиб жарима майдончаси ичида турган "Бунёдкор" ҳужумчисига тегиб қайтмаганида, гол бўлиши мумкин эди. Бекричнинг зарбасига эса бироз аниқлик етишмади.

Аста-секин ар-риёдликлар ўйинни тенглаштириб, ҳужумга ўта бошлашди. Баҳснинг 32-дақиқасида улар ўз мақсадларига эришишди. Адриан Миержежевски ўз жамоасининг комбинацион ҳужумини чап оёғида берган зарбаси билан самарали якунлади.

Иккинчи бўлимда Рашидовнинг майдонга тушиши мезбонлар ўйинини кучайтирди. Темур Аюпов томонидан берилган зарба дарвоза устунига тегиб қайтганида баҳснинг 50-дақиқаси ўтиб бораётганди. Орадан ўн дақиқа ўтиб эса Сардор Рашидов жарима майдончаси яқинида белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга оширди. Абдуллоҳ ал-Эназий қийинчилик билан зарбани қайтарди.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 18 дақиқа қолганида Анвар Ғофуров иккинчи сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Шунга қарамай, Лушчан жамоаси қолган дақиқаларда гол уриш учун имкониятларга эга бўлишди. Айниқса Рашидов тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундириб, жарима майдончаси чизиғи устида йўллаган зарбаси кучли ва чиройли чиқди. Ал-Эназий маҳорат кўрсатиб, зарбани бартараф этди.

Ушбу ғалабадан кейин "Ан-Наср" ўз очколарини 8тага етказди ва нимчорак финалга чиқиш учун курашда давом этади. "Бунёдкор" эса гуруҳдаги сўнгги ўйинни "Персеполис"га қарши сафарда ўтказади.

ОЧЛ, "А" гуруҳи, 5-тур
"БУНЁДКОР" - "АН-НАСР" - 0:1 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Гол: Адриан Мерзежевски (32)
Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров (27), Хайрулла Каримов (81) — Армандо Вила (13), Ал-Жебрийн (59), Муҳаммад Саҳлавий (87)
Четлатиш: Анвар Ғофуров (72)
"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 9.Сато Минори, 11.Мирзоҳид Ғофуров, 13.Иван Милошевич, 15.Обид Жўрабоев, 20.Самир Бекрич ( Достон Ҳамдамов 55), 27.Сардор Собирхўжаев, 39.Элдор Шомуродов (Сардор Рашидов 46), 40.Темур Аюпов (Воҳид Шодиев 61)
"Ан-Наср": 22.Абдуллоҳ ал-Эназий, 2.Муҳаммад Ҳасан, 4.Умар Иброҳим Усмон, 7.Армандо Вила (Муҳаммад ас-Саҳлавий 67), 8.Яҳё аш-Шеҳри (Абдуллоҳ Маду 88), 12.Холид ал-Ғамдий, 16.Абдулазиз ал-Жебрийн, 24.Ҳуссайн Сулаймоний, 26.Шая Шараҳилий, 86.Адриан Мерзежевски, 99.Ҳассан ар-Роҳиб (Фабиан Эстоянофф 56)
Ҳакамлар: Лью Квок Ман, Ченг Ои Чо, Лам Най Кей Сам (барчаси – Гонконг), Рован Арумуған (Ҳиндистон)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:08, 22.04.2015.
Ўқилди: 4767 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.