Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Сергей Лушан: “Сен урмасанг, сенга уришади”

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Ан-Наср” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Албатта натижадан қониқмадим. Бироқ жамоа ўйинида ўсиш бор. Буни ҳатто майдонда 10 киши бўлиб қолганимизда ҳам йигитлар исботлай олишди ва рақиб дарвозаси томон босим уюштиришди. Афсуски, яна ўша хатолар – биз ўролмаяпмиз, голни эса хато эвазига ўтказиб юборяпмиз. Футболда хатони кечириб бўлмайди. “Бунёдкор” ўз савига Миержеевски ёки Вайсс сингари миллионлар турадиган футболчиларни сотиб ололмайди ва сотиб олмайди ҳам. Бизда замонавий барча шароитларга эга бўлган ўз академиямиз бор. Бу ерда ёшларни тарбиялаб, уларни вояга етказмаслик адолатдан бўлмайди. Натижалар салбий бўлса-да, биз ўз танлаган йўлимиздан асло қайтмаймиз. Ҳозир шундай даврки, тарбияланувчиларимизга эътибор қаратишимиз керак. Машғулот ўтказиш учун яратилган шароитларимиз менимча Европада ҳам йўқ. Ўйлайманки, вақти келиб биз танлаган йўл қандай эканлигини ҳамма тушуниб етади. 1997, 1998 ва 1999 йилда таваллуд топган футболчиларни секин-аста ёшлар ва фарм-клуб таркибига қўшиб борамиз, - дейди Сергей Иванович.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:02, 22.04.2015.
Ўқилди: 4812 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.