Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Ўзбекистоннинг мини-футбол бўйича диабетиклар терма жамоаси Европа очиқ чемпионатида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг мини-футбол бўйича диабетиклар терма жамоаси ҳар йили ўтказиладиган Европа очиқ чемпионати “DiaEuro2015”га тайёргарлик кўришни бошлади. Чемпионат Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида 2015 йилнинг 19–26 июль кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kun.uz.

Мусобақа қанд касаллиги муаммолари ҳақида хабардорликни ошириш, соғлом турмуш тарзини оммавийлаштириш, бутун жаҳон бўйлаб диабетик ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро даражада ўзаро ҳаракатларни яхшилаш ва ижобий тажрибани тарқатишга қаратилган.

Ўзбекистон терма жамоаси қанд диабетига эга ногирон болаларнинг Тошкент шаҳар “СофДил” жамияти аъзоларидан ташкил топган. Бу жамият 20 йилдан ортиқроқ вақтдан бери бу ташхисга эга болалар ва ўсмирларни бирлаштириб келмоқда, уларга жамиятга мослашув ва меҳнат реабилитациясининг самарали механизмини яратишда ёрдам кўрсатади, тўлақонли турмуш тарзини кечириш, уларда ижодкорлик, жамоатчилик фаоллигининг ривожланиши учун қулай шароитларни яратади.

Терма жамоамизнинг бу йилги DiaEuro2015 мусобақасида иштирок этиши бу мусобақалардаги учинчи иштироки бўлади. Бунгача терма жамоамиз Киевда ўтказилган DiaEuro2012 ва Венгриянинг Балатонфюред шаҳрида ўтказилган DiaEuro2014 да иштирок этган.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 08:36, 23.04.2015.
Ўқилди: 2791 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5933]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3568]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3008]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2705]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2668]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2542]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2526]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2434]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2280]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1957]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.