Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Севинч” жамоаси катта мураббийи Олег Каҳҳорров ва жамоа тўпурари Зебо Жўраевалар иштирок этишди.
Олег Каҳҳоров: – Ўзбек футболи катта жудоликка учради. Сўзим бошида ўзбек аёллар футболи жонкуяри Мирон Кимнинг яқинларига чуқур улцбимиз номидан ва шахсан оиламиз номидан чуқур таъзия изҳор этаман.
Суперкубокнинг дастлабки ўйини жуда яхши ўтди. “Металлург-W” яхши шаклланаётган жамоа. Тўғриси, тан оламан ўзимга “Металлург W” жамоаси ўйини кўпроқ ёқди. Ўтган ўйинда уларга бироз тажриба етишмади холос. Чемпионатимизда 5-6 та “Металлург W” каби жамоалар бўлганида эди, чемпионат анча қизиган бўлар эди.
Зебо Жўраева: – Эртага бўладиган ўйинга кўнгилдагидек тайёргарлик кўрдик. Эртага чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
- Сизни ўғил болалар исми билан, яъни “Али” деб чақиришаркан. Бу ҳолат ранжитмайдими?
– Оилада тўққиз қиз ва бир ўғилмиз. Шу сабабли айримлар “Али” деб чақиришади. Бунга кўникиб қолганман (кулиб).
- Эртага ҳам сиздан гол кутсак бўладими?
– Албатта, ҳужумчининг вазифаси гол уриш шундай экан гол уришга ҳаракат қиламан.
Олег Каҳҳровга савол:
- Сиз эркаклар футболида дарвозабон бўлиб ишлагансиз. Нима учун аёллар футболини танладингиз? Аёллар футболи билан эркаклар футболи ўртасида фарқ қандай?
– Фарқ худди уммон билан ирмоқдек. Аёллар футболи секинроқ, эркаклар футболи тезроқ. Ўйлаш ҳам, қарор қабул қилиш ҳам аёлларда секинроқ. Мен мураббийлик соҳасида аёллар футболини танладим. Менга ўз касбим ёқади. Қолаверса, рафиқам шу жамоада ўйнайди. Биз шу ерда танишиб, турмуш қурдик, фарзандимиз ҳам шу ерда туғилди.
- Ўйин олдидан ҳаяжонни ҳис қиляпсизми?
– Бунақа ўйинлар олдидан ҳар бир инсон ҳаяжонланади. Айниқса биз каби мураббийлар ўзининг меҳнатини кўп ўйлайди, самара берадими, йўқми деб. Менда ҳам ҳаяжон бор. Тўғри, дастлабки учрашувда йирик ҳисобда ютганмиз, лекин олдинда тўлиқ 90 дақиқа бор.
- Кубок финалидаги мағлубиятнинг сабабини айта оласизми?
– Икки кун олдин чемпионат доирасида “Металлург W”ни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Жамоа вакиллари ўзларига ортиқча баҳо беришди. Ўша учрашув натижасига асосан биз мураббийлар айбдормиз Бу бизнинг катта айбимиз эди. Асосий сабаб шу деб ўйлайман.
Олим Толипов ёзиб олди.