Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Хайрулла Каримов: “Энди бор эътиборимизни ички мусобақаларга қаратамиз”

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашувидан кейин Қатарнинг “Bein Sports” телеканали вакиллари “қалдирғочлар” сардори Хайрулла Каримовнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдилар.

- Ўйин оғир ва қийин ўтди. Чунки “Ал-Наср” яхши футболчиларга эга бўлган жамоа. Лекин учрашув давомида рақибга қараганда яхшироқ ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Тўпни ўзимизда кўп назорат қилдик, қатор хавфли вазиятлар яратдик. Афсуски, худди аввалги учрашувлардаги каби имкониятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик. Энди бор эътиборимизни ички мусобақаларга қаратамиз. Жорий йилги Чемпионлар лигаси учрашувлари таркибимиздаги ёш футболчиларга тажриба мактаби бўлиб хизмат қилди, - дейди “Бунёдкор” сардори Хайрулла Каримов.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 19:12, 23.04.2015.
Ўқилди: 3757 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик