Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Улсан»да яна дуранг: Жeпаров 73 дақиқа ўйнади

Баҳо:
+ | -

Бугун Жанубий Корея кей-лигасининг 8-тур ўйинлари бошланди. Дастлаб «Инчон Юнайтед» ўз майдонида чемпионатнинг етакчи клубларидан саналган «Поханг Стилерс» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Улсан шаҳридаги «Mansu World Cup Stadium»да мезбонлар «Улсан Хёндэ» клуби кей-лига турнир жадвалида 11-поғонада бораётган аутсайдер «Бусан»ни қабул қилди.

Ўйинда мезбонларнинг осонлик билан ғалаба қозониши тахмин қилинганди. Аммо улсанликларнинг бир қатор ҳужумлари самарасиз якун топди. Аксинча, «Бусан» қарши ҳужумларда анча хавфли ҳаракат қилди. Ўйиннинг 43-дақиқасида кутилмаганда бусанликларнинг бразилиялик ёш ҳужумчиси Весли Алвес мезбонлар дарвозасини ишғол этди. 2-бўлимда ҳам мезбонлар босимни кучайтиришди. Айниқса, 51-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаровнинг чамаси 25 метрлардан берган жарима зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Учрашув давомида ҳамюртимиз «Улсан Хёндэ»нинг деярли барча бурчак зарбаларини амалга оширганлиги эътиборга лойиқ. Улсанликлар бош мураббийи Юн Жонг Хван 73-дақиқада Сервер Жепаровнинг ўрнига Ко Чанг Хённи майдонга туширди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасига келибгина улсанликлар Ким Жонг Хёкнинг киритган голи эвазига аранг мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Шундай қилиб, чемпионатни кўтаринки руҳда бошлаган Сервер Жепаров жамоадошлари кетма-кет тўртинчи марта дуранг қайд этди ва шундан 3таси аутсайдерлар билан ўйинларга тўғри келяпти. Бугун ва эртага кей-лига 8-турнинг қолган ўйинлари бўлиб ўтади. 9-тур ўйинлари эса 5 майга белгиланган ва унда «Улсан Хёндэ» Жежудо оролига, «Жежу Юнайтед» майдонига сафар қилади.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:38, 25.04.2015.
Ўқилди: 3409 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик