«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал мавсумнинг қолган қисми борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ҳа, биз мавсумни ёмон бошладик. Нима учун бундай бўлганини мен тушунтириб ўтдим, яна такрорлашни истамайман. Агар яхши старт олганимизда, чемпион бўлишимиз ҳам мумкин эди.
Умид қиламан, ушбу мавсумда биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажариб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритамиз, лекин олдиндан ҳали 5та ўйин бор. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ», – дейди ван Гал "MUTV"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг дастлабки 5та ўйинида «МЮ» бор-йўғи 1та ғалабани қўлга киритган эди.