Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Амкар” мухлиси “Терек” билан ўйиндаги танаффус пайтида ўз севгилисининг қўлини сўради

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионатининг 25-тури доирасида Пермнинг “Амкар” ва Грознийнинг “Терек” клублари ўртасидаги учрашувнинг (2:1) танаффус пайтида “Звезда” стадиони майдонида биринчи марта ошиқнинг ўз севгилисининг қўлини сўраш таклифи билдирилди. Пермликларнинг Александр исмли мухлиси ўзининг севгилиси Ольгага унга турмушга чиқишини сўраб мурожаат қилди, қиз ҳам ўз навбатида ёрининг таклифини қабул қилди, деб хабар берилмоқда “Амкар” сайтида.

“Оля, биз сен билан 8 йилдан бери биргамиз, кўп нарсани бошимиздан ўтказдик ва кўп нарсага эришдик. Яқинда иккинчи қиз фарзанд кўрамиз. Бироқ шунга қарамасдан, мен сенга менга турмушга чиқишни таклиф қилмаганман. Ҳозир шу ишни қиламан. Мен, бизнинг оиламиз 4-4-2 схема бўйича яшашини истайман. Бу схемадаги биринчи рақам – бу оиламиздаги ўғил фарзандларимиз сони, иккинчиси – қиз фарзандларимиз сони ва биз иккаламиз бу жамоани оилавий ғалабалар сари олиб борамиз. Оиламиз яна битта янги ўйинчи билан тўлиб, сен чарчаганингда мен сенинг ўрнингга ўйинга тушаман!

Кел, барча ёмон нарсаларни аутга чиқариб ташлаб, барча муаммоларимизни ўйиндан ташқари ҳолатда қолдирайлик. Ваъда бераман, “Амкар” учун Дмитрий Белоруков каби мен ҳам бутун умрга сенинг таянч ҳимоячинг бўлиб қоламан. Билгинки, мен сенга бизнинг севимли жамоамиз мухлислари ўз жамоаларига вафодор бўлгани каби вафодор бўламан!”, - деб айтди Александр.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:44, 26.04.2015.
Ўқилди: 4284 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.