Кириш Регистрация

Легионерлар: Аҳмедов ва Денисов қарама-қаршилигида Одилнинг ғалабаси

Баҳо:
+ | -

Дам олиш кунлари хориж чемпионатларида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик футболчилар ўз чемпионатларининг навбатдаги тур доирасидаги ўйиларда иштирок этди.

Украина

Украина чемпионатида 21-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов фаолият олиб бораётган “Ворскла” клуби ўз майдонида “Волинь”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги биринчи голни айнан Турсунов киритди. Иккинчи голга эса ҳаммуаллифлик қилди. Айни пайтда полтаваликлар ҳисобида 29 очко бор.

Россия

Россия Премьер-лигасининг 25-тур марказий учрашувида терма жамоамизнинг икки футболчиси тўп сураётган клублар бир-бирлари билан тўқнаш келди. Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Одил Аҳмедовнинг “Краснодар” жамоаси ўз майдонида Виталий Денисов фаолият олиб бораётган “Локомотив”ни қабул қилди.

Учрашувда пенальтидан киритилган гол “Краснодар”га ғалаба келтирди. Аҳмедов узатган тўпдан сўнг ҳимоячилар қоида бузди ва пенальти белгиланди. Бу ғалабадан кейин “Краснодар” ва 3-поғонада бораётган ЦСКА ўртасидаги очко фарқи 4талигича қолди.  

Қозоғистон

Қозоғистон Премьер-Лигасининг 9-туридан ўрин олган учрашувда Чимкентнинг “Ордабаси” жамоаси Кустанайда “Тобол” клуби меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи гол муаллифи ўзбекистонлик Александр Гейнрих бўлди. Гейнрих ўйиннинг 18-сониясидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Унинг ўзи майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Бу ғалабадан сўнг “Ордабаси” 17 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Пешқадам “Қайрат” ҳамда 3-поғонадан жой олган “Актобе” ҳисобида ҳам 17тадан очко бор.

Бирлашган Араб Амирликлари

БААнинг “Аш-Шабоб” клубида фаолият олиб бораётган Азиз Ҳайдаров Про-Лига 23-тур доирасидаги “Аш-Шабоб” – “Ал-Фужайра” учрашувида 90 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг жамоаси эса навбатдаги уч очкони қўлга киритди. 1:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ҳозирда иккинчи ўриндаги “Ал-Жазира” билан бир хил  - 45 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 3-ўринида бормоқда.

Хитой

Хитой чемпионатида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Анзур Исмоилов фолият юритаётган “Чангчун Ятай” клуби бу турда “Гуанчжоу”ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиди. Учрашувда Анзур 90 дақиқа давомида ҳаракат қилган.

Эрон

Эрон чемпионатида 27-тур ўйинлари ўтказилди. Фозил Мусаев “Сепахон” таркибида турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган “Раҳ-Аҳан” жамоаси билан ўйинда майдонга тушди. Ушбу учрашув "Сепаҳон"нинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.  Мусаев учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. "Сепаҳон" айни вақтда ўтказилган 27 ўйиндан кейин 50 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 3-ўринида бормоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимовнинг “Падидеҳ” жамоаси эса “Истиқлол” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Насимов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

Жанубий Корея

“К-Лига”ганинг “Ульсан” клуби таркибида ўйнаётган Сервер Жепаров шанба куни турнир жадвалининг 11-поғонасида бораётган “Бусан” клубига қарши ўйинда майдонга тушиб, 73 дақиқа давомида ўйинда иштирок этди. Жамоаси 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, турнир жадвалининг иккинчи поғонасида қолди. Чемпионат пешқадамида “Жонбук Моторс”да ҳозир 19 очко бўлса, “Улсан” саккиз ўйиндан кейин 14 очко тўплаган.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 11:13, 27.04.2015.
Ўқилди: 3641 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.