Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Александр Мочинов: "Барча айбни ўз зиммамга оламан"

Баҳо:
+ | -

"Бухоро"- "Олмалиқ" (0:4) учрашуви якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг икинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Александр Мочинов ташриф буюрди, деб хабар беради "Бухоро" клуби расмий сайти.

- Мехмонларни ушбу ғалаба билан табриклайман. Ушбу жамоа бугунги кунда ажойиб ҳолатда эканлигини яна бир бор кўрдик.

Жамоамининг ўйинига баҳо берадиган бўлсам, биз мағлуб бўлдик. Ўз уйида, мухлислари кўз ўнгида ҳаракат қилаётган жамоа учун, бугунгидай ўйин намоиш этиш бу жуда аянчли ва жирканчли!

- Жамоа мағлуб бўлди, ким айбдор? Жавобгарликни ким ўз бўйнига олади?

- Барча айбни ўз зиммамга оламан.

- Барча тушуниб турибди, яхши жамоанинг шаклланиши учун вақт керак, дастлабки йилда кўзланган мақсадга эришиш қийин, лекин мавсумолди машғулотлар маромида бўлди-ку? Сизда жамоа бугунги ахволда бўлмаслиги учун яхшироқ ва тажрибалироқ футболчилар таклиф этишга имконият ва вақт етарли эдику?

- Афсус, ҳамма ҳам тажрибали футболчилар бу ерда ўйнашга рози бўлишмади. Уларда биздан-да яхшироқ таклифлар бўлди, кимларнингдир бошқа жамоалар билан келишувлари бор эди ва яна айримлари билан келишишга улгурмадик. Қандайдир сабаблар туфайли бизда музокаралар ўртасига келиб узилиб қоларди.

Нима бўлганда ҳам, мен айбни футболчиларга ташламаган бўлардим. Футболчиларнинг бу ерда айблари йўқ. Бугунги кунга келиб жамоа анча жипслашган ва жанговор ҳолатда бўлиши керак эди. Демак, мураббийлар штаби, хусусан мен футболчиларни керакли даражада тайёрлай олмадим. Барча айб бош мураббийда.

Бугун йирик ҳисобдаги мағлубиятни хеч ким хаёлига ҳам келтирмаган эди. Футболчилар жуда катта босим остида қолиб кетишди, мана неча ойлаб ғалаба қозона олмаяпмиз.  Жамоа катта босим остида қолганидан кейин, майдонда кичик-кичик хатоларни вужудга келтиради. Бу хатолар эса оқибатда катта муаммо келтириб чиқаради” - деди Мочинов.

"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов ёзиб олди.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 13:51, 27.04.2015.
Ўқилди: 3281 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.