Англия Чемпионшип дивизионида иштирок этувчи "Борнмут" клуби келаси мавсум Англия Премьер-Лигасида иштирок этиши деярли ҳал бўлди.
"Борнмут" Чемпионшип якунланишига бир тур қолганда ўз майдонида "Болтон"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз очколари сонини 87тага етказди. Назарий жихатдан уларни учинчи ўриндаги "Мидлсбро" қувиб етиши мумкин. Аммо, бунинг учун "Борнмут" сўнгги турда "Чарльтон Атлетик"ка мағлубиятга учраши, "Миддлсбро" эса сўнгги турда 19та гол фарқи билан ғалаба қозониши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, айни дамда Чемпионшипда биринчи ўринни эгаллаб турган "Уотфорд" 88 очко билан Англия Премьер-Лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди. Маълумот учун, 1890 йилда ташкил этилган "Борнмут" ўз тарихида илк маротаба Англия Премьер-Лигасида иштирок этишга яқин турибди.
Англия - Чемпионшип. 45-тур
"Борнмут" – "Болтон" 3:0
Голлар: Пью, (39), Ритчи, (44) Уилсон, (78).
Амалга оширилмаган пенальти: Керморган, 71 – йўқ.
Огоҳлантиришлар: Артер, 85 – Дервит, 29; Рим, 68.













