2 май куни Лас-Вегас шаҳрида Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасида кечадиган жанг 540 миллион доллар йиғиши кутилмоқда. Бу бокс тарихида рекорд миқдорда фойда келтирган жангга айланади. Жанг ўтадиган “MGM Grand” аренасига уни кузатиш учун 100 минг мухлис келишни истамоқда, бироқ буни амалга оширишнинг имкони йўқ.
Махсус атрибут ва сувенирларни сотишдан ҳам ташкилотчилар қўшимча пул ишлаб топишни мўлжаллашяпти. Чипталар сотиш, жанг трансляциясини АҚШ ва бошқа давлатларга сотиш орқали катта пул ишлаб топилиши аниқ бўлиб улгурган.