“Арсенал” жамоасининг ашаддий мухлисларидан бири бўлган британиялик йигит таниш қизлардан бирини футбол тести орқали “синовдан ўтказди”.
У “канонирлар”га оид саволлар ва тестлар тузиб чиқди ҳамда Саскии исмли қизнинг ўзи билан қарашлари қанчалар мос келишини аниқлади.
Хусусан, қиздан 11 кишидан иборат таркиб тузиш ва унда футболчиларни амплуа бўйича жойлаштириш сўралади. Саскии 10 нафар футболчининг номини эслайди, аксарининг қайси чизиқда ўйнашини ҳам тўғри белгилайди, фақат Озилни ҳимояга, Уэлбекни яримҳимояга жойлаштиради. У “Арсенал” жамоаси сафарда қайси, уйда қайси рангдаги футболкада майдонга тушишини билишини исботлайди.
Қолаверса, у Санчеснинг Азардан кучлироқ эканини бир неча изоҳлар орқали кўрсатиб ўтади.
“Арсенал” жамоасини Англиядаги энг яхши жамоа эканини нима исботлаши ҳақидаги саволга эса у “Арсенал”да кўплаб Англия кубоклари бор” ва “Анри афсонавий футболчи” дея жавоб беради ва бу жавоблар тўғри деб қабул қилинади.
Шунингдек, тест саволларининг йигирманчисида 2014 йилда Англия кубоги финалида “Арсенал” “Халл Сити”ни қандай ҳисобда енгани сўралганида, қиз хато қилиб 2:0 ҳисобини белгилаган (ўйинда “канонирлар” қўшимча вақтларда 3:2 ҳисобида ютишганди). Худди ўша ўйин бўйича саволда жавоблардаги қайси футболчи гол киритилгани сўралганида эса, Саскии Аарон Ремзини эмас, Жируни белгилайди.
У жамоа мухлислари “гуннерлар” деб аталиши ва жамоа бош мураббийи Арсен Венгер эканлигини ҳам аниқ топган.
Айтиш керакки, умуман олганда Саскии бу синовдан муваффақиятли ўтди. Энди уларга бахтли ҳаёт тилаш мумкин.