Англиянинг Бирмингем шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Астон Вилла” жамоасининг ошпази Антониу Вентура гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун 4 йиллик қамоқ жазоасига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берган.
Хабар қилинишича, унинг квартирасидан 150 грамм миқдоридаги, нархи 10 минг долларлик героин моддаси топилган.
Ошпаз 12 йил олдин бу иш билан шуғулланишни бошлаганини тан олган.
Келиб чиқиши португал бўлган Вентура 10 йил олдин жамоа ошпази сифатида иш бошлаган эди.