Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-0 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 1-0 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 0-0 Аталанта

«Улсан» Жепаровсиз қийинчилик билан КФА кубоги 1/8 финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Бугун Жанубий Кореяда Хана Банк КФА Кубогининг 1/16 босқич ўйинлари бўлиб ўтди. Осонлик билан кейинги босқичга чиқиши тахмин қилинган кей-лига гигантлари анча тер тўкишга мажбур бўлишди.

Дастлаб Кей-лиганинг амалдаги ғолиби «Чонбук» пастки дивизион вакили ҳисобланган «Гоянг Хи - Фи» клубини қийинчилик билан 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Бусан» ўз майдонида 2-дивизион клуби «Гангвон»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва Кубок билан ҳайрлашди. «Сеонгнам» эса сафарда 2-дивизионнинг бошқа клуби ҳисобланган «Бусан Йўл Созлаш Корпорацияси»ни аранг 1:0 ҳисобида енгди.

Кубок баҳсларининг энг шов-шувли натижасини «Сеул Эланд» клуби қайд этиши мумкин эди. Ўтган йили ташкил этилган ушбу клуб 2-дивизионда қатнашаётган бўлса-да, ҳомийлар томонидан катта маблағлар ажратилиши натижасида Кореядаги энг қиммат трансферларни амалга ошириб тилга тушди. Жамоа тез орада кей-лигага чиқиш ҳаракатида сармояни аямай сарфламоқда. Ушбу клуб бугун терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров тўп сурадиган «Улсан Хёндэ» клубини анча қийнай олди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилгач, қўшимча бўлимлар белгиланди. Лекин қўшимча бўлимларда ҳам дарвозалар даҳлсиз қолди. Қўшимча бўлимларда «Сеул Эланд»нинг бразилиялик футболчиси Тарабай қизил карточка олди. Аммо улсанликлар сон жиҳатдан устунликни ҳисобда акс эттира олишмади. Пенальтилар сериясида эса «Улсан Хёндэ» ва Жанубий Корея терма жамоаси дарвозабони Ким Сеунг Гю битта зарбани бартараф этди ва пенальтилар серияси 6:5 ҳисобида «Улсан Хёндэ» фойдасига ҳал бўлди. Айтиш жоизки, улсанликлар ҳам бошқа кей-лига жамоалари каби иккинчи таркиб футболчилари билан ҳаракат қилишди. Шу туфайли ҳамюртимиз Сервер Жепаров бугунги ўйинда иштирок этмади.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:30, 29.04.2015.
Ўқилди: 4625 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7748]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [4091]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3730]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3372]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3200]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2916]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2872]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2851]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2411]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2116]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.