Мадриднинг “Реал” раҳбарияти Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА)нинг балоғатга етмаган футболчилар билан келишув имзолаганда трансфер регламентини бузганлиги учун ушбу клубга янги ўйинчиларни сотиб олишни тақиқлагани ҳақидаги хабарни инкор этди.
Аввалроқ, испан ОАВлари “Реал” ва “Атлетико”га нисбатан қўлланган бу тақиқлов натижасида ушбу клублар яқин орадаги – 2015 йилнинг ёзида ва кейинги йилнинг қишидаги трансфер ойналарида янги ўйинчиларни сотиб ололмаслиги хабар берилганди.
“Бу хабар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Испания Қироллик футбол федерацияси “Реал” балоғатга етмаган ўйинчиларни сотиб олишда регламент қоидаларини бузганлиги ҳақидаги ОАВлар тарқатган хабарни инкор этган ҳолда маълум қилди. “Реал” доимо қоидаларга ва ФИФА регламентига амал қилиши ҳақида айтмоқда. Мақсади “Реал”нинг номини “турли қоидабузарликлар” билан боғламоқчи бўлган бу хабарнинг пайдо бўлганидан клуб жуда афсусда”, деб айтилмоқда клубберган хабарда.
Аввалроқ, худди шундай ҳаракатлар учун “Барселона” жазоланган эди. “Барса” ва Испания Қироллик футбол федерацияси томонидан халқаро трансферлар ва балоғатга етмаган легионерларни ҳуқуқий томондан қайд қилишда қоида бузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани сабабли каталонияликларга 2016 йилнинг январигача футболчилар харид қилиш тақиқлаб қўйилган эди.