Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Ла лига. «Реал» ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатининг 34-турида "Реал" ҳам рақиби устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Альмерия" дарвозасига киритилган 3та голдан бирортаси Роналду ҳисобига ёзилмади. Ваҳоланки, Криштиану ўйин давомида гол уриш учун бир нечта имкониятларга эга бўлди.

Ўйин бошида тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан кейин Роналду йўллаган зарбани дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Шундан сўнг бўлим охирига қадар "қаймоқранглилар" голга тортадиган вазият ярата олишмади, "Альмерия" яхши ўйнади. 45-дақиқада эса Хамес 25 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Тўп колумбиялик футболчининг оёғига яхши "ўтирди".

Иккинчи бўлим бошида Роналду дарвозани ишғол қилмоқчи бўлганида "Альмерия" ҳимоячиси дос Сантос автогол муаллифига айланди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида эса Чичаритонинг узатмани дарвозага йўлламоқчи бўлганида, Арбелоа Криштиануга нисбатан эпчиллик қилди ва гол муаллифига айланди. Ушбу вазиятларда Роналду хафа бўлганини яшириб ўтирмади. Уни тушуниш мумкин: Месси кеча 2та гол уриб, голлар сони бўйича унга деярли етиб олди. Португалиялик футболчи эса 2та ўйиндан бери 40-голини ура олмаяпти. Бу ишни "Севилья"га қарши ўйинда уддалашга ҳаракат қилиб кўради.

Испания Ла лигаси, 34-тур
Реал Мадрид – Альмерия 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 44 Хамес, 2:0 – 49, автогол дос Сантос, 3:0 – 84 Арбелоа.
Реал Мадрид – Навас, Арбелоа, Пепе, Варан (Начо, 86), Коэнтрау, Хесе, Ильярраменди (Лукас Силва, 65), Хамес (Иско, 65), Кроос, Эрнандес, Роналду.
Альмерия – Мартинес, Трухильо, Наварро, дос Сантос, Дюбарбье, Корона, Верса (Азиз, 67), Мендес (Зонго, 58), Парти (Эспиноса, 62), Мане, Хемед.
Огоҳлантиришлар: Коэнтрау (76).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:45, 30.04.2015.
Ўқилди: 9516 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.