Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Сергей Лушчан: “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклайман”

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

- “Бунёдкор” пенальти ишлаб бериш бўйича жаҳон чемпионига айланб бўлди. Ҳар ўйинда шу аҳвол. Орқа чизиқда хатолар кўпайиб кетди. Рақиб ҳужумчиларини бирга-бир вазиятга чиқариб юбориш бўйича ҳам уларга ёрдам бериб юборяпмиз. “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклайман, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- “Пенальти ва қизил карточка борасида қандай фикрдасиз?
- Қизил карточка 100 фоиз бор эди. Пенальти борасида эътироз билдиришим мумкин. Лекин мен ҳеч қачон ҳакамлар масаласи борасида чуқрлашмаганман ва хатто муҳокама қилмайман ҳам.

- Шогирдларингиз майдондаги бўш худудларни яхши кўра олишмаётганидек...
- Бу савия билан боғлиқ.

- “Бунёдкор” йил бошида марказдан ҳам, қанотлардан ҳам ранг-баранг ҳужумлар ташкил этарди. Бироқ охирги ўйинлар шуни кўрсатмоқдаки, жамоа яна қанот футболига қайтгандек. Бу Сизни кўрсатмангизми ёки футболчилар шундай ўйнашни маъқул топишяптими?
- Агарда бугунги вазиятларимизни голга айлантира олганимизда бундай бўлмасди. Рақиб зич ҳимояланди ва камдан-кам ҳолларда орқа чизиқда бўш худуд яратди. Вазият шуни тақозо этди.

- Темур Аюпов ҳақида қандай фикрдасиз?
- У меҳнатсевар футболчи. Ўз устида ишлашдан тўхтамайди. Фамилиясини айтмайману, баъзи ўйинчилардан кўра кўпроқ меҳнат қилади. У асосий таркибнинг бир қисми. Аслида уни ўйин бошида майдонга туширмоқчи эдик. Бироқ маҳорати юқори футболчиларга ишонч билдириш тўхтамига келгандик.

- Бекрич, Милошевич, Зуагининг таркибда йўқлиги нима билан боғлиқ?
- Шакер ва Ванянинг жароҳати бор. Бекричга келсак, у ўтган ўйинда ишончни оқлай олмади. Шу боис захирада қолдирилди.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:56, 02.05.2015.
Ўқилди: 4151 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик